Online video darslar, kurslar va testlar - PREP.UZ

Хорижда ўқишни истовчилар учун тезкор ва қулай имкониятлар

Prep.uz (Admin) 30-04-2023

  • 592
  • 0

Хорижда ўқишни истовчилар учун тезкор ва қулай имкониятлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3 апрель кунида қабул қилинган 173-сонли қарорига кўра, дунёнинг энг яхши 500 олий таълим муассасаси (ОТМ) томонидан берилган диплом ва ҳужжатлар ҳеч қандай имтиҳонсиз (нострификациясиз) қабул қилининади. Шундай экан, сиз чет элда жаҳоннинг энг яхши 500 ОТМда ўқишингиз, уларни муваффақиятли битиргач эса, магистратура босқичига ҳеч қандай қийинчиликларсиз кириб, ўқишни давом эттиришингиз мумкин.

Хорижда ўқишнинг фойдали жиҳатлари талайгина. Ўша давлат тилини осон ўзлаштириш, хорижий давлатларга саёҳат қилиш, чет эл маданияти билан яқиндан танишиш, дунёқарашни кенгайтириш, хориждан дўстлар орттириш - шулар жумласидандир.

Хўш, хорижда ўқишни тезлаштириш учун нима қилиш керак?

Дунёнинг энг зўр 500 олийгоҳидан бирига киришнинг  имкониятини тақдим этувчи платформаларга мурожаат қилиш керак. Онлайн тарзда ўқитувчи дастурлар, чет тили курслари  ОТМларда бакалавр ва магистратурада ўқиш бўйича қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

·        Жаҳоннинг энг яхши 500 университетининг бирида таҳсил олиш – 100 та грант + стипендия;

·        Канада, АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Австралия, Малайзия, Корея, Чехия, Япония, Россия каби давлатлардан бирида таълим олиш. Грант ва стипендиялар, шунингдек икки дипломлик дастурлар мавжуд.

Fikrlar