Online video darslar, kurslar va testlar - PREP.UZ

Масофавий таълим олишнинг афзалликлари

Prep.uz (Admin) 11-04-2023

  • 644
  • 0

#Масофавий таълим олишнинг афзалликлари

    Сиз ўқиш билан бир қаторда иш билан ҳам шуғулланишингиз мумкин. Аслида масофавий ўқишни танлаган абитурентларнинг асосий қисми бу ўз ишидан воз кечишни истамайдиган, аммо билим олишни хоҳлайдиганлардир. Онлайн таълимда сиз дам олиш кунларида, ишдан қайтганингизда ҳатто ярим кечада ўқишингиз мумкин;

    Маблағингиз тежалади. Ҳар қандай дастур учун масофавий таълим даражаси ўқув марказларидаги оддий тўловдан кўра анча арзонроқ бўлиши мумкин. Иқтисодий жиҳатдан мақбул вариантларни қидираётган ўқувчилар учун онлайн таълим энг тўғри йўл;

    Вақтингизни тежанг! Ўқув марказларига бориш ва қайтиш вақтида транспорт кутиш учун кетадиган вақтингизни тежашингиз мумкин. Онлайн таълимда сиз истаган ҳудудда маълумот оласиз;

    Агар талаба ўзини интилувчан ҳисобласа, масофавий таълимнинг энг катта фойдаси шундаки, айрим дарслар гуруҳ бўлиб ўтилади. Гуруҳда баъзи ўқувчилар тезроқ, айримлари эса секин тушунадилар. Бу жиҳатдан масофавий таълим олиш усули самаралироқ.

 

 

Fikrlar