Online video darslar, kurslar va testlar - PREP.UZ

Тўққизинчи синф битрувчилари учтагача лицей танлаши мумкин — янги қарор

Prep.uz (Admin) 30-04-2023

  • 674
  • 0

Тўққизинчи синф битрувчилари учтагача лицей танлаши мумкин — янги қарор

Мактабларнинг 9-синф битурувчилари учтагача академик лицейнинг мос йўналишини танлаш ва ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш имкони берилади.

 Янги ўқув йилида 9-синф битирувчилари таълим тили бир хил бўлган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаш имконияти берилиши мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш тартиби янги қарор лойиҳасида белгиланган.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталига жойлаштирилган Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳасига кўра:

9️-синф битирувчилари рўйхатдан ўтишда учтагача академик лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имконияти берилади;

-        абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

-        ўқишга қабул қилишда халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари, хорижий тил сертификати мавжуд абитуриентларга имтиёзлар берилади;

Ушбу қарор лойиҳаси 2 майга қадар муҳокамада бўлади.

Fikrlar